Имом Шофеий раҳимаҳуллоҳ айтадилар:
"Албатта, муаллимга ҳам, табибга ҳам иззат-икром кўрсатилмаса, сидқидилдан насиҳат бермайдилар.
Гар табибингга жафо қилсанг, дардингга сабр қилавер (тузалишингни кутма).
Гар муаллимга жафо қилсанг, жоҳиллигингга сабр қилавер (илмсиз қолишга рози бўл)".