Шайх Нуриддин Холиқназар, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий

Шайх Нуриддин Холиқназар,  Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий
Кўп асрлик бой тарих ва маънавий меросга эга бўлган Ўзбекистон замини азалдан турли миллат ва дин вакиллари ўртасидаги ўзаро дўстлик, бағрикенглик ҳамда ҳамжиҳатлик қарор топган муборак диёр сифатида шуҳрат қозонган. 

Бугунги кунда мамлакатимизда ҳукм сураётган ана шундай гўзал муҳит ва ижобий ўзгаришлар «Янги Ўзбекистон: тинчлик, инсонпарварлик ва бағрикенглик диёри» номли китоб-фотоальбомида ёрқин лавҳалар ва чуқур мазмун билан батафсил ифода этилган.

Ушбу асар Янги Ўзбекистонда олиб борилаётган миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик сиёсатининг ёрқин ифодасидир. Асар мантиқий жиҳатдан тўртта асосий қисмдан иборат бўлиб, юртимизда яшаётган 130 дан ортиқ миллат ва элат ҳамда 16 та диний конфессия вакилларининг ягона оиладек аҳил ва бахтиёр ҳаётини акс эттиради.