Мир Араб олий мадрасаси вакили Самарқанд исломий молия форумида иштирок этди

Мир Араб олий мадрасаси вакили Самарқанд исломий молия форумида иштирок этди

Қувонарлиси Мир Араб олий мадрасаси катта ўқитувчиси Иброҳимжон домла Саидов ҳам мазкур форумга таклиф қилинди ва иштирок этди.

Мир Араб олий мадрасаси вакили Самарқанд исломий молия форумида иштирок этди

2026 йилнинг 27-29 октябрь кунлари Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон республикаси марказий банки томонидан Малайзиянинг INCEIF университети билан ҳамкорликда Самарқанд исломий молия форуми ташкил этилди.

Мазкур форумда 300 га яқин соҳага алоқадор маҳаллий ва халқаро мутахассислар иштирок этди. Жумладан Ислом тараққиёт банки, Осиё тараққиёт банки, AAOIFI, IFSB, Халқаро молия корпорацияси, Европа тикланиш ва тараққиёт банки каби халқаро ташкилотлар, исломий молия соҳаси бўйича олимлар ва мутахассислар, Малайзия, Индонезия, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон марказий банки вакиллари, чет эл исломий банклари мутахассислари иштирок этди.

Қувонарлиси Мир Араб олий мадрасаси катта ўқитувчиси Иброҳимжон домла Саидов ҳам мазкур форумга таклиф қилинди ва иштирок этди.

Форумни ўтказиш қуйидаги мақсадларга хизмат қилади:

 мамлакатимизда жорий этилаётган исломий банк модели ҳамда норматив-ҳуқуқий ёндашувларни халқаро ташкилотлар, инвесторлар ва соҳа мутахассислари эътиборига тақдим этиш;
соҳада илмий-амалий ҳамкорликни кенгайтириш учун мулоқот платформасини яратиш;
 исломий молия соҳасида кадрлар тайёрлаш бўйича ёндашувлар юзасидан ўзаро фикр алмашиш;
 Ўзбекистонни Марказий Осиёдаги истиқболли молия маркази сифатида халқаро майдонда танитиш;
 исломий молия секторини ривожлантиришга қаратилган ташаббусларни муҳокама қилиш ва тегишли таклифларни ишлаб чиқиш.

Исломий молия сектори Ўзбекистон ва қўшни давлатларда ривожланиш босқичида эканлигидан келиб чиқиб, мазкур Форумда минтақада исломий молия инфратузилмасини ривожлантириш, соҳа кадрларини тайёрлаш, исломий молия бўйича хабардорлик ва саводхонликни ошириш каби масалалар муҳокама қилинди.

Photos

#Форум #Самарқанд #мадраса #Мир Араб #ислом молияси