Яъни, муносабат билдиришда, гапиришда, ҳукм чиқаришда ва гумон қилишда шошилмаслик (тин олиш).
Инсон ғазабланган пайтда жавоб қайтаришга бироз шошилмаса, қалбидаги ҳовури босилади ва кўнглидаги ғуборлар тарқалади.
Ҳақиқат шуки, шошқалоқлик — агар ҳар доим бўлмаса ҳам, кўпинча аҳмоқликларнинг асли, асосий илдизидир.